Мухтасар тафсир
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ الٓر ۚ تِلْكَ ءَايَـٰتُ ٱلْكِتَـٰبِ ٱلْحَكِيمِ ﴿١﴾
Алиф. Лаам. Ро. Бундай ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг бошланишида айтиб ўтилди. Мана шу сурада тиловат қилинаётган оятлар Қуръоннинг пухта, мустаҳкам, ҳикмат ва ҳукмларни ўз ичига олган оятларидир.