Мухтасар тафсир
وَقِيلَ يَـٰٓأَرْضُ ٱبْلَعِى مَآءَكِ وَيَـٰسَمَآءُ أَقْلِعِى وَغِيضَ ٱلْمَآءُ وَقُضِىَ ٱلْأَمْرُ وَٱسْتَوَتْ عَلَى ٱلْجُودِىِّ ۖ وَقِيلَ بُعْدًا لِّلْقَوْمِ ٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿٤٤﴾
Тўфон тугаганидан кейин Аллоҳ ерга: "Эй замин, устингдаги тўфон сувини ют", деди. Самога эса: "Эй осмон, тўхта, ёмғир ёғдиришни бас қил", деди. Сув камайиб, ер қуриди. Аллоҳ кофирларни ҳалок қилди. Кема Жудий тоғида тўхтади. Ўшанда: "Куфр келтириб, Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошадиган қавмга ҳалокат бўлсин", дейилди.