×
هودОят 52

Мухтасар тафсир

وَيَـٰقَوْمِ ٱسْتَغْفِرُوا۟ رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُوٓا۟ إِلَيْهِ يُرْسِلِ ٱلسَّمَآءَ عَلَيْكُم مِّدْرَارًا وَيَزِدْكُمْ قُوَّةً إِلَىٰ قُوَّتِكُمْ وَلَا تَتَوَلَّوْا۟ مُجْرِمِينَ ﴿٥٢﴾

Эй қавмим, Аллоҳдан мағфират сўрангиз, кейин гуноҳларингизга тавба қилингиз. Шунда Аллоҳ сизга ажру савоб бериб, осмондан кўп ёмғир ёғдиради. Зурриётингиз ва мол-давлатингизни зиёда қилиб, кучингизга куч қўшади. Даъватимдан юз ўгирмангиз. Акс ҳолда, жиноятчилардан бўлиб қолурсиз. Зеро, менинг даъватимдан юз ўгириб, Аллоҳга куфр келтириш ва рисолатни ёлғонга чиқариш катта жиноятдир.