×
هودОят 57

Мухтасар тафсир

فَإِن تَوَلَّوْا۟ فَقَدْ أَبْلَغْتُكُم مَّآ أُرْسِلْتُ بِهِۦٓ إِلَيْكُمْ ۚ وَيَسْتَخْلِفُ رَبِّى قَوْمًا غَيْرَكُمْ وَلَا تَضُرُّونَهُۥ شَيْـًٔا ۚ إِنَّ رَبِّى عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍ حَفِيظٌ ﴿٥٧﴾

Менинг даъватимдан юз ўгирсангизлар, мен ўз вазифамни бажардим, сизларга етказишим лозим бўлган нарсани етказдим. Шу билан сизларга қарши ҳужжат барпо бўлди. Яқинда Парвардигорим сизларни ҳалок қилиб, ўрнингизга бошқа бир қавмни олиб келур. Сизлар даъватимдан юз ўгиришингиз ва ҳақни тан олмаслигингиз билан Аллоҳга ҳеч қандай зарар қила олмассизлар. Зеро, У Зот бандаларидан беҳожатдир. Албатта, Парвардигорим ҳар бир нарсани кузатиб тургувчидирки, сизлар қилаётган ҳийла-найранглардан мени Ўзи асрагай.