Мухтасар тафсир
قَالُوٓا۟ أَتَعْجَبِينَ مِنْ أَمْرِ ٱللَّهِ ۖ رَحْمَتُ ٱللَّهِ وَبَرَكَـٰتُهُۥ عَلَيْكُمْ أَهْلَ ٱلْبَيْتِ ۚ إِنَّهُۥ حَمِيدٌ مَّجِيدٌ ﴿٧٣﴾
Фаришталар унинг ҳайратланганини кўриб дедилар: «Аллоҳнинг қазойи қадаридан ажабланасанми? Сен кабилар Аллоҳнинг ҳар ишга қодирлигини яхши биладилар-ку. Эй Иброҳим хонадони, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин. Албатта, Аллоҳ Ўз сифатлари-ю, амалларида мақтовга лойиқ ва буюк Зотдир».