Мухтасар тафсир
وَجَآءَهُۥ قَوْمُهُۥ يُهْرَعُونَ إِلَيْهِ وَمِن قَبْلُ كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ٱلسَّيِّـَٔاتِ ۚ قَالَ يَـٰقَوْمِ هَـٰٓؤُلَآءِ بَنَاتِى هُنَّ أَطْهَرُ لَكُمْ ۖ فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَلَا تُخْزُونِ فِى ضَيْفِىٓ ۖ أَلَيْسَ مِنكُمْ رَجُلٌ رَّشِيدٌ ﴿٧٨﴾
Қавми Лутнинг олдига меҳмонлар келганини эшитиб, улар билан бузуқлик қилишни кўзлаб югуриб келдилар. Баччабозлик қилиш уларнинг одати эди. Лут меҳмонларидан хижолат бўлиб ва қавмидан эҳтиётланиб деди: "Эй қавмим, мана қизларим турибди-ку. Улар ҳам шу қавмнинг аёлларидан-ку. Ўшаларга уйлана қолмайсизларми? Сизлар учун ўшалар покроқ-ку. Аллоҳдан қўрқинглар ва мени меҳмонларим олдида шарманда қилманглар. Орангизда сизларни бу манфур ишдан қайтарадиган биронта ақли соғлом киши йўқми?"