Мухтасар тафсир
وَلَئِنْ أَخَّرْنَا عَنْهُمُ ٱلْعَذَابَ إِلَىٰٓ أُمَّةٍ مَّعْدُودَةٍ لَّيَقُولُنَّ مَا يَحْبِسُهُۥٓ ۗ أَلَا يَوْمَ يَأْتِيهِمْ لَيْسَ مَصْرُوفًا عَنْهُمْ وَحَاقَ بِهِم مَّا كَانُوا۟ بِهِۦ يَسْتَهْزِءُونَ ﴿٨﴾
Мушриклар жазога лойиқ бўлсалар-да, шу дунё ҳаётида улардан маълум муддатга азобни кечиктириб турсак: "Ўша азобни юборишдан нима тўсиб турибди", дея масхара қиладилар. Огоҳ бўлингизким, азобнинг келадиган ўз вақти-соати бор. Уни Аллоҳдан ўзга ҳеч кимса билмас. У келган пайтда ҳеч кимса ундан қочиб-қутула олмас. Ўшанда уларни ўзлари масхара қилиб юрганлари азоб ҳар тарафдан қамраб олур.