×
يوسفОят 100

Мухтасар тафсир

وَرَفَعَ أَبَوَيْهِ عَلَى ٱلْعَرْشِ وَخَرُّوا۟ لَهُۥ سُجَّدًا ۖ وَقَالَ يَـٰٓأَبَتِ هَـٰذَا تَأْوِيلُ رُءْيَـٰىَ مِن قَبْلُ قَدْ جَعَلَهَا رَبِّى حَقًّا ۖ وَقَدْ أَحْسَنَ بِىٓ إِذْ أَخْرَجَنِى مِنَ ٱلسِّجْنِ وَجَآءَ بِكُم مِّنَ ٱلْبَدْوِ مِنۢ بَعْدِ أَن نَّزَغَ ٱلشَّيْطَـٰنُ بَيْنِى وَبَيْنَ إِخْوَتِىٓ ۚ إِنَّ رَبِّى لَطِيفٌ لِّمَا يَشَآءُ ۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلْعَلِيمُ ٱلْحَكِيمُ ﴿١٠٠﴾

Ота-онасига ўзи ўтирган тахтдан жой берди. Унга ота-онаси ҳам, ўн битта оға-иниси ҳам сажда қилиб салом бердилар. Бу ибодат саждаси эмас, эҳтиром саждаси эди. Шу билан Аллоҳ Юсуф алайҳиссалом кўрган тушни рўёбга чиқарди. Шу боис Юсуф алайҳиссалом ота-онасига шундай деди: "Сизларнинг менга сажда қилиб салом беришингиз, олдин кўрганим ва сизга айтиб берганим тушнинг таъбиридир. Парвардигорим уни рўёбга чиқарди. Қамоқдан чиқишим, шайтон мен билан оға-иниларим орасини бузганидан кейин, йиллар ўтиб, сизларни қишлоқдан бу ерга келишингиз, Парвардигоримнинг ишидир, менга қилган яхшилигидир. Албатта Парвардигорим истаган тадбирини қила оладиган латиф Зотдир. У, бандаларининг аҳволидан хабардор ва ҳикмат билан тадбир қиладиган ҳаким Зотдир".