Мухтасар тафсир
حَتَّىٰٓ إِذَا ٱسْتَيْـَٔسَ ٱلرُّسُلُ وَظَنُّوٓا۟ أَنَّهُمْ قَدْ كُذِبُوا۟ جَآءَهُمْ نَصْرُنَا فَنُجِّىَ مَن نَّشَآءُ ۖ وَلَا يُرَدُّ بَأْسُنَا عَنِ ٱلْقَوْمِ ٱلْمُجْرِمِينَ ﴿١١٠﴾
Биз пайғамбарларни юборар эканмиз, уларнинг душманларига ўйлаб олишларига муҳлат бердик. Азобимизни тезлаштирмадик. Уларни ҳалок қилиш кечикиб кетган пайтда пайғамбарлар умидсизланиб қолдилар. Кофирлар эса уларнинг ҳақни тан олмаганларга бало келиши, мўминлар эса бу балодан нажот топиши ҳақидаги ваъдалари ёлғон экан, деган гумонга бордилар. Ана шу пайтда пайғамбарларимизга мададимиз келиб, уларни ёлғончига чиқарганлар ҳалокатга учрадилар. Ўзлари ва мўминлар эса нажот топдилар. Азобимиз тушган пайтда жиноятчи қавмдан қайтарилмас.