Мухтасар тафсир
وَدَخَلَ مَعَهُ ٱلسِّجْنَ فَتَيَانِ ۖ قَالَ أَحَدُهُمَآ إِنِّىٓ أَرَىٰنِىٓ أَعْصِرُ خَمْرًا ۖ وَقَالَ ٱلْـَٔاخَرُ إِنِّىٓ أَرَىٰنِىٓ أَحْمِلُ فَوْقَ رَأْسِى خُبْزًا تَأْكُلُ ٱلطَّيْرُ مِنْهُ ۖ نَبِّئْنَا بِتَأْوِيلِهِۦٓ ۖ إِنَّا نَرَىٰكَ مِنَ ٱلْمُحْسِنِينَ ﴿٣٦﴾
Уни қамадилар. Зиндонга яна икки йигит ташланди. Улардан бири Юсуфга деди: «Мен тушимда узумдан шароб тайёрлаётган эмишман». Иккинчиси эса: «Мен бошим устида нон кўтариб турганмишман, қушлар ундан чўқиётган эмишлар. Эй Юсуф, сен бизга шунинг таъбирини айтиб бер. Сенинг яхши ишлар қилувчи одам эканингни кўриб турибмиз», деди.