×
يوسفОят 55

Мухтасар тафсир

قَالَ ٱجْعَلْنِى عَلَىٰ خَزَآئِنِ ٱلْأَرْضِ ۖ إِنِّى حَفِيظٌ عَلِيمٌ ﴿٥٥﴾

Юсуф подшоҳга деди: "Мени Миср еридаги мол-дунё ва озиқ овқат омборларига масъул қилиб қўй. Чунки мен ишончли сақлаб берувчиман ва шу ишнинг билимдониман".