×
يوسفОят 59

Мухтасар тафсир

وَلَمَّا جَهَّزَهُم بِجَهَازِهِمْ قَالَ ٱئْتُونِى بِأَخٍ لَّكُم مِّنْ أَبِيكُمْ ۚ أَلَا تَرَوْنَ أَنِّىٓ أُوفِى ٱلْكَيْلَ وَأَنَا۠ خَيْرُ ٱلْمُنزِلِينَ ﴿٥٩﴾

Оға-инилар Юсуфга отаси олдида қолган яна бир укалари ҳақида ҳам гапиргандилар. Юсуф улар сўраган озиқ-овқат, дон-дунларни бергач: "Ўша ўзинглар айтган ота бир укангизни ҳам менинг олдимга олиб келинглар. Менинг ўлчовни тўла қилиб бераётганимни ва яхши мезбон эканимни кўрмаяпсизларми?", деди.