Мухтасар тафсир
فَلَمَّا جَهَّزَهُم بِجَهَازِهِمْ جَعَلَ ٱلسِّقَايَةَ فِى رَحْلِ أَخِيهِ ثُمَّ أَذَّنَ مُؤَذِّنٌ أَيَّتُهَا ٱلْعِيرُ إِنَّكُمْ لَسَـٰرِقُونَ ﴿٧٠﴾
Юсуф алайҳиссалом хизматчиларига ака-укаларининг юкини тайёрлаб бераётиб, туғишган укасининг идишига подшоҳнинг ўлчагичини билдирмасдан солиб қўйишни буюрди. Бу ишни укасини ўзи билан олиб қолишни истаб қилди. Оға-инилар қайтаётганларида ортидан бир жарчи: "Эй карвон, сизлар ўғрисизлар", дея жар солди.