×
يوسفОят 77

Мухтасар тафсир

قَالُوٓا۟ إِن يَسْرِقْ فَقَدْ سَرَقَ أَخٌ لَّهُۥ مِن قَبْلُ ۚ فَأَسَرَّهَا يُوسُفُ فِى نَفْسِهِۦ وَلَمْ يُبْدِهَا لَهُمْ ۚ قَالَ أَنتُمْ شَرٌّ مَّكَانًا ۖ وَٱللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا تَصِفُونَ ﴿٧٧﴾

Оға-инилар дедилар: "Бу ўғирлаган бўлса, бунинг ажабланадиган жойи йўқ. Чунки олдин унинг туғишган акаси ҳам ўғирлик қилганди". Бу гаплари билан Юсуфни назарда тутдилар. Юсуф алайҳиссалом уларнинг бу гапларидан озорланганини сир тутди. Уларга ошкор қилмади. Ичида деди: "Олдин қандай бўлсангиз, ҳамон ўшандайсиз. Ҳасадгўй ва ёвуз. Бу қилаётган бўҳтонингизни Аллоҳ кўриб-билиб турибди".