×
إبراهيمОят 13

Мухтасар тафсир

وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لِرُسُلِهِمْ لَنُخْرِجَنَّكُم مِّنْ أَرْضِنَآ أَوْ لَتَعُودُنَّ فِى مِلَّتِنَا ۖ فَأَوْحَىٰٓ إِلَيْهِمْ رَبُّهُمْ لَنُهْلِكَنَّ ٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿١٣﴾

Куфр келтирган кимсалар пайғамбарлари билан ҳужжатлаша олмаганларидан кейин дедилар: "Ё сизларни шаҳримиздан ҳайдаб чиқарамиз, ё динингизни ташлаб, бизнинг динимизга қайтасизлар". Шунда Парвардигор пайғамбарларига далда бериб, ваҳий қилди: "Аллоҳга ва пайғамбарларига куфр келтирган золимларни албатта ҳалок қилурмиз".