Мухтасар тафсир
يَتَجَرَّعُهُۥ وَلَا يَكَادُ يُسِيغُهُۥ وَيَأْتِيهِ ٱلْمَوْتُ مِن كُلِّ مَكَانٍ وَمَا هُوَ بِمَيِّتٍ ۖ وَمِن وَرَآئِهِۦ عَذَابٌ غَلِيظٌ ﴿١٧﴾
Уни ичиш учун қайта-қайта уринаверади. Лекин унинг аччиқлиги, қайноқлиги ва сассиқлиги туфайли ҳеч юта олмайди. Чекаётган азоблари жуда оғирлигидан унга ўлим ҳар тарафдан келади-ю, лекин барибир ўлиб қутула олмайди. Тирик қолиб, азобланаверади. Олдида эса уни янада даҳшатлироқ азоб кутиб тураверади.