Мухтасар тафсир
أَلَمْ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ بَدَّلُوا۟ نِعْمَتَ ٱللَّهِ كُفْرًا وَأَحَلُّوا۟ قَوْمَهُمْ دَارَ ٱلْبَوَارِ ﴿٢٨﴾
Қурайш ичидаги Аллоҳга ва Пайғамбарига куфр келтириб, Аллоҳнинг уларга ато этган Ҳарамдаги тинчлик-омонлик неъматини, Муҳаммад алайҳиссаломдек зотнинг пайғамбар бўлиб келиш неъматини куфрга алмаштириб юборган ва шу иши билан ўз тобеларини ҳалокат чоҳига қулатган кимсаларни кўриб турибсиз-ку.