×
إبراهيمОят 9

Мухтасар тафсир

أَلَمْ يَأْتِكُمْ نَبَؤُا۟ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ قَوْمِ نُوحٍ وَعَادٍ وَثَمُودَ ۛ وَٱلَّذِينَ مِنۢ بَعْدِهِمْ ۛ لَا يَعْلَمُهُمْ إِلَّا ٱللَّهُ ۚ جَآءَتْهُمْ رُسُلُهُم بِٱلْبَيِّنَـٰتِ فَرَدُّوٓا۟ أَيْدِيَهُمْ فِىٓ أَفْوَٰهِهِمْ وَقَالُوٓا۟ إِنَّا كَفَرْنَا بِمَآ أُرْسِلْتُم بِهِۦ وَإِنَّا لَفِى شَكٍّ مِّمَّا تَدْعُونَنَآ إِلَيْهِ مُرِيبٍ ﴿٩﴾

Эй кофирлар, сизларга илгари ўтган ҳақни тан олмаган умматларнинг ҳалокатга учраганлари ҳақидаги хабар келмадими? Нуҳ қавми, Ҳуд қавми Од, Солиҳ қавми Самуд ва улардан кейинроқ келганларки, сонини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Уларга пайғамбарларимиз ёрқин далилларни келтирдилар. Улар эса пайғамбарларнинг оғзиларига қўлларини қўйиб, ҳасад ўтида ёниб дедилар: "Биз сизлар олиб келган динга куфр келтирдик. Биз сизлар даъват қилаётган дин борасида шак-шубҳададирмиз".