×
النحلОят 123

Мухтасар тафсир

ثُمَّ أَوْحَيْنَآ إِلَيْكَ أَنِ ٱتَّبِعْ مِلَّةَ إِبْرَٰهِيمَ حَنِيفًا ۖ وَمَا كَانَ مِنَ ٱلْمُشْرِكِينَ ﴿١٢٣﴾

Эй Пайғамбар, кейин сизга шундай ваҳий қилдик: "Тавҳид, мушриклардан юз ўгириш, Аллоҳга даъват қилиш, У Зотнинг шариатига амал қилиш, бошқа динлардан юз ўгириб, фақат Ислом динига бўйсуниш борасида Иброҳимнинг динига эргашинг. У ҳеч қачон мушриклардан бўлмаган, у ҳар доим Аллоҳга тавҳид узра ибодат қилган".