×
النحلОят 14

Мухтасар тафсир

وَهُوَ ٱلَّذِى سَخَّرَ ٱلْبَحْرَ لِتَأْكُلُوا۟ مِنْهُ لَحْمًا طَرِيًّا وَتَسْتَخْرِجُوا۟ مِنْهُ حِلْيَةً تَلْبَسُونَهَا وَتَرَى ٱلْفُلْكَ مَوَاخِرَ فِيهِ وَلِتَبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِهِۦ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ ﴿١٤﴾

У шундай Зотки, сизларга денгизни бўйсундириб, унда юриш ва ичидаги керакли нарсаларни чиқариб олиш имконини берди. Токи, ундан янги гўшт - балиқни тутиб ейсиз, яна ундан ўзингиз, аёлларингиз тақадиган тақинчоқларни, дуру гавҳарларни чиқариб оласиз. Кўрасизки, кема сувни ёриб юради. У Зотнинг фазлидан умид қилиб, савдоларингиз бароридан келишини сўраб, кемаларга минасизлар. Шоядки, Аллоҳга берган неъматлари учун шукр қилиб, ёлғиз Унгагина бандалик қилсангизлар.