×
النحلОят 21

Мухтасар тафсир

أَمْوَٰتٌ غَيْرُ أَحْيَآءٍ ۖ وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ ﴿٢١﴾

Улар бандаларининг қўллари билан ясалган жонсиз нарсалардир. Уларда на ҳаёт бор ва на илм. Улар қачон қайта тирилишларини ҳам, қиёмат нималигини ҳам, дўзахга тушишларини ҳам билмайдилар.