Мухтасар тафсир
هَلْ يَنظُرُونَ إِلَّآ أَن تَأْتِيَهُمُ ٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ أَوْ يَأْتِىَ أَمْرُ رَبِّكَ ۚ كَذَٰلِكَ فَعَلَ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۚ وَمَا ظَلَمَهُمُ ٱللَّهُ وَلَـٰكِن كَانُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ ﴿٣٣﴾
Анави ҳақни тан олмайдиган мушриклар ўлим фаришталари келиб, юзларига ва орқаларига уриб, жонларини олишидан ёки Парвардигорингизнинг уларни таг-туги билан қуритиб юбориш ҳақидаги фармони келишидан бошқа нарсани кутмаяптилар. Олдинги мушриклар ҳам худди мана шу Макка мушриклари қилган ишни қилгандилар. Аллоҳ уларни ҳалок қилган пайтда уларга зулм қилмаганди. Лекин улар Аллоҳга куфр келтириш каби ҳалокатга олиб борадиган ишларни қилиб, ўзларига ўзлари зулм қилгандилар.