Мухтасар тафсир
وَلَا تَتَّخِذُوٓا۟ أَيْمَـٰنَكُمْ دَخَلًۢا بَيْنَكُمْ فَتَزِلَّ قَدَمٌۢ بَعْدَ ثُبُوتِهَا وَتَذُوقُوا۟ ٱلسُّوٓءَ بِمَا صَدَدتُّمْ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ ۖ وَلَكُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ ﴿٩٤﴾
Қасамларингизни бир-бирларингизни алдаш учун бир воситага айлантириб олмангиз. Ҳавойи нафсингизга эргашиб, истаган пайтингизда унга вафо қилиб, истаган пайтингизда бузиб кетавермангиз. Акс ҳолда тўғри йўлга маҳкам ўрнашиб олган қадамларингиз тойиб, Аллоҳнинг йўлидан ўзингиз ҳам адашиб, бошқаларни ҳам адаштирганингиз боис азобни тотиб қоласиз ва сизларга азоб кўпайтириб берилур.