Мухтасар тафсир
وَإِمَّا تُعْرِضَنَّ عَنْهُمُ ٱبْتِغَآءَ رَحْمَةٍ مِّن رَّبِّكَ تَرْجُوهَا فَقُل لَّهُمْ قَوْلًا مَّيْسُورًا ﴿٢٨﴾
Аллоҳ мўл ризқ беришини кутиб, берадиган нарсангиз йўқлиги туфайли уларга эҳсон қилишдан тийилиб турадиган бўлсангиз, қўлингизга мол-давлат келиб қолса, беришни ваъда қилиш ёки уларга Аллоҳ мўл ризқ беришини сўраб дуо қилиш каби яхши, таскинбахш гапларни айтинг.