Мухтасар тафсир
ذَٰلِكَ مِمَّآ أَوْحَىٰٓ إِلَيْكَ رَبُّكَ مِنَ ٱلْحِكْمَةِ ۗ وَلَا تَجْعَلْ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَ فَتُلْقَىٰ فِى جَهَنَّمَ مَلُومًا مَّدْحُورًا ﴿٣٩﴾
Сизга Биз баён қилиб берган буйруқлар, тақиқлар ва ҳукмлар Парвардигорингизнинг сизга ваҳий қилган ҳикматидир. Эй инсон, Аллоҳга бошқани шерик қилма. Тағин қиёмат куни ҳамма яхшиликдан мосуво бўлиб, маломатга қолган ва қувилган ҳолингда дўзахга ташланиб қолмагин.