×
الإسراءОят 59

Мухтасар тафсир

وَمَا مَنَعَنَآ أَن نُّرْسِلَ بِٱلْـَٔايَـٰتِ إِلَّآ أَن كَذَّبَ بِهَا ٱلْأَوَّلُونَ ۚ وَءَاتَيْنَا ثَمُودَ ٱلنَّاقَةَ مُبْصِرَةً فَظَلَمُوا۟ بِهَا ۚ وَمَا نُرْسِلُ بِٱلْـَٔايَـٰتِ إِلَّا تَخْوِيفًا ﴿٥٩﴾

Мушриклар талаб қилган, Муҳаммад алайҳиссаломнинг рост пайғамбар эканига далолат қиладиган ўликларни тирилтириш каби ҳиссий мўъжизаларни нозил қилишдан Бизни фақат бир сабаб тўсади, холос. У ҳам бўлса, Биз олдинги умматларга шундай мўъжизаларни юборганмиз. Улар эса Биз юборган мўъжизаларни тан олмаганлар, ёлғонга чиқарганлар. Масалан, Самуд қавмига туяни жуда катта ва очиқ-ойдин мўъжиза қилиб бердик. Улар эса куфр келтирдилар. Натижада биз уларга азобни тезлатдик. Биз пайғамбарлар орқали мўъжизаларни умматларни ёмон оқибатдан огоҳлантириб қўйиш учунгина юборамиз. Шоядки, мусулмон бўлсалар.