×
الإسراءОят 61

Мухтасар тафсир

وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلَـٰٓئِكَةِ ٱسْجُدُوا۟ لِـَٔادَمَ فَسَجَدُوٓا۟ إِلَّآ إِبْلِيسَ قَالَ ءَأَسْجُدُ لِمَنْ خَلَقْتَ طِينًا ﴿٦١﴾

Эй Пайғамбар, эсланг. Биз фаришталарга: "Одамга ибодат маъносида эмас, салом бериш маъносида сажда қилинглар" деганимизда ҳаммалари фармонимизга итоат этиб сажда қилдилар. Фақат Иблис такаббурлик қилиб, сажда қилишдан бош тортди ва деди: "Сен лойдан яратган жонзотга сажда қиламанми?! Мени оловдан яратгансан-ку. Мен ундан улуғроқман-ку!"