×
الإسراءОят 68

Мухтасар тафсир

أَفَأَمِنتُمْ أَن يَخْسِفَ بِكُمْ جَانِبَ ٱلْبَرِّ أَوْ يُرْسِلَ عَلَيْكُمْ حَاصِبًا ثُمَّ لَا تَجِدُوا۟ لَكُمْ وَكِيلًا ﴿٦٨﴾

Эй мушриклар, сиз ўзингизча хотиржам бўлиб қолдингизми? Сизларга нажот бериб, қуруқликка чиқариб қўйган Зот шу қуруқликнинг ўзига сизларни юттириб юбора олмайдими? Худди Лут қавмига ёғдирганидек, устингизга осмондан тош ёғдира олмайдими? Кейин эса ўзингизни ҳимоя қиладиган бирон мададкор ва ҳомий топа олмасдан сарсон бўлиб қолмайсизларми?