×
الكهفОят 110

Мухтасар тафсир

قُلْ إِنَّمَآ أَنَا۠ بَشَرٌ مِّثْلُكُمْ يُوحَىٰٓ إِلَىَّ أَنَّمَآ إِلَـٰهُكُمْ إِلَـٰهٌ وَٰحِدٌ ۖ فَمَن كَانَ يَرْجُوا۟ لِقَآءَ رَبِّهِۦ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَـٰلِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِۦٓ أَحَدًۢا ﴿١١٠﴾

Эй Пайғамбар айтинг: "Мен ҳам сизлар каби бир инсонман. Менга ваҳий қилинмоқдаки, чин маъбудингиз (илоҳликда) ягона маъбуддир. Унинг шериги йўқдир. У Аллоҳдир. Ким Парвардигорига рўбарў бўлишдан қўрқса, шариатга тўғри келадиган яхши амални ихлос билан қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда У Зотга ҳеч кимни шерик қилмасин".