Мухтасар тафсир
هُنَالِكَ ٱلْوَلَـٰيَةُ لِلَّهِ ٱلْحَقِّ ۚ هُوَ خَيْرٌ ثَوَابًا وَخَيْرٌ عُقْبًا ﴿٤٤﴾
Бундай ўринда ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳдан ўзга ҳеч ким мададкор бўла олмас. Аллоҳ Ўзининг дўстлари мўминларга савоб бериш борасида ҳам, уларга гўзал оқибатни тайёрлаб қўйиш борасида ҳам энг яхши Зотдир.