×
الكهفОят 47

Мухтасар тафсир

وَيَوْمَ نُسَيِّرُ ٱلْجِبَالَ وَتَرَى ٱلْأَرْضَ بَارِزَةً وَحَشَرْنَـٰهُمْ فَلَمْ نُغَادِرْ مِنْهُمْ أَحَدًا ﴿٤٧﴾

Биз тоғларни ўз ўрнидан жилдириб юборадиган кунни эсланг. Устидаги тоғлар, дарахтлар ва бинолар қулагани боис заминнинг ҳамма жойи яланг бўлиб қолади. Ўшанда ҳамма махлуқотларни маҳшаргоҳга йиғамиз. Биронтасини қолдирмасдан, ҳаммасини қайта тирилтирамиз.