×
الكهفОят 58

Мухтасар тафсир

وَرَبُّكَ ٱلْغَفُورُ ذُو ٱلرَّحْمَةِ ۖ لَوْ يُؤَاخِذُهُم بِمَا كَسَبُوا۟ لَعَجَّلَ لَهُمُ ٱلْعَذَابَ ۚ بَل لَّهُم مَّوْعِدٌ لَّن يَجِدُوا۟ مِن دُونِهِۦ مَوْئِلًا ﴿٥٨﴾

Пайғамбар алайҳиссалом ўзини ёлғончига чиқараётган кофирларнинг шу дунёда азобланишидан умидвор бўлиб қолмаслиги учун Аллоҳ у кишига шундай деди: "Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз тавба қилган бандаларининг гуноҳларини кечиради. У Зотнинг раҳмати ҳамма-ҳамма нарсани қамраб олган. Осийларнинг тавба қилиб олишларига фурсат бериб қўйгани ҳам ана шу раҳматидандир. Ҳақдан юз ўгирганларни жазолашни истаганида уларга шу дунёнинг ўзидаёқ азобни тезлаштирган бўларди. Лекин У Зот буни истамади. У ҳалим ва меҳрибон Зотдир. Тавба қилиб олишларига фурсат берди. Жазони кечга сурди. Энди шунда ҳам тавба қилмасалар, уларнинг куфру исёнлари учун жазо бериладиган бир кун тайин қилиб қўйилган. У кунда Аллоҳдан ўзга паноҳ топа олмаслар".