Мухтасар тафсир
إِنَّا جَعَلْنَا مَا عَلَى ٱلْأَرْضِ زِينَةً لَّهَا لِنَبْلُوَهُمْ أَيُّهُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا ﴿٧﴾
Қайси бирлари Аллоҳнинг ризосини истаб, яхшироқ амал қилишларини ва қайси бирлари ёмон амал қилишларини синаб кўриш учун Биз ер юзидаги махлуқотларни унга ҳусн-безак қилиб бердик. Токи, ҳаммага ўз қилмишига яраша жазо ёки мукофотини бергаймиз.