×
الكهفОят 82

Мухтасар тафсир

وَأَمَّا ٱلْجِدَارُ فَكَانَ لِغُلَـٰمَيْنِ يَتِيمَيْنِ فِى ٱلْمَدِينَةِ وَكَانَ تَحْتَهُۥ كَنزٌ لَّهُمَا وَكَانَ أَبُوهُمَا صَـٰلِحًا فَأَرَادَ رَبُّكَ أَن يَبْلُغَآ أَشُدَّهُمَا وَيَسْتَخْرِجَا كَنزَهُمَا رَحْمَةً مِّن رَّبِّكَ ۚ وَمَا فَعَلْتُهُۥ عَنْ أَمْرِى ۚ ذَٰلِكَ تَأْوِيلُ مَا لَمْ تَسْطِع عَّلَيْهِ صَبْرًا ﴿٨٢﴾

Мен деворни тиклаб қўйдим. Сен бунга ҳам эътироз билдирдинг. У шаҳардаги икки етим боланики эди. Девор остида улар учун кўмиб қўйилган хазина бор эди. Бу икки етимнинг отаси солиҳ одам бўлганди. Эй Мусо, Парвардигоринг бу болалар балоғат ёшига етиб, девор остига кўмилган хазинани чиқариб олишларини ирода қилди. Девор йиқилса, остида хазина кўриниб қолган ва уни бошқа биров олиб кетган бўларди. Бу тадбир Парвардигорингнинг шу икки гўдакка бўлган марҳаматидандир. Мен бу ишни ўзимча қилмадим. Сен тоқат қила олмаган ишларнинг таъвили мана шу.