×
الكهفОят 98

Мухтасар тафсир

قَالَ هَـٰذَا رَحْمَةٌ مِّن رَّبِّى ۖ فَإِذَا جَآءَ وَعْدُ رَبِّى جَعَلَهُۥ دَكَّآءَ ۖ وَكَانَ وَعْدُ رَبِّى حَقًّا ﴿٩٨﴾

Зулқарнайн деди: "Бу тўсиқ Парвардигорим тарафидан бўлган раҳмат бўлиб, у Яъжуж ва Маъжужнинг ер юзида бузғунчилик қилишига йўл бермайди. Уларни қайтариб туради. Қиёматдан сал олдинроқ уларнинг яна қайта чиқадиган муддати келганида Аллоҳ уни бузиб, ер билан баробар қилиб қўяди. Аллоҳ таолонинг бу тўсиқни ер билан баробар қилиши ва Яъжуж ва Маъжужнинг чиқиши ҳақидаги ваъдаси ҳақдир".