Мухтасар тафсир
قَالَ كَذَٰلِكِ قَالَ رَبُّكِ هُوَ عَلَىَّ هَيِّنٌ ۖ وَلِنَجْعَلَهُۥٓ ءَايَةً لِّلنَّاسِ وَرَحْمَةً مِّنَّا ۚ وَكَانَ أَمْرًا مَّقْضِيًّا ﴿٢١﴾
Жаброил алайҳиссалом деди: "Тўғри. Сенга бирон одам тегмаган. Сен зинокор ҳам эмассан. Лекин Парвардигоринг айтдики, бир болани отасиз яратиш Менга осон. Токи, у бола одамларга Аллоҳнинг қудратини кўрсатиб турадиган бир белги-аломат ҳамда мўминлар учун Биз тарафамиздан юборилган раҳмат бўлсин. Бу иш Лавҳул-Маҳфузга битилган, ҳукми чиқариб қўйилган ишдир".