×
مريمОят 39

Мухтасар тафсир

وَأَنذِرْهُمْ يَوْمَ ٱلْحَسْرَةِ إِذْ قُضِىَ ٱلْأَمْرُ وَهُمْ فِى غَفْلَةٍ وَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿٣٩﴾

Эй Пайғамбар, одамларни гуноҳкор гуноҳи учун, савоб ишларни қилган одам эса кўпроқ қилмагани учун надомат чекадиган кундан огоҳлантиринг. У пайтда амал саҳифалари ёпилиб бўлади. Ҳисоб-китоб битади. Ҳар бир одам экканини ўради. Бугун эса улар мана шу дунё ҳаётида ғафлатда қоляптилар, эътиборсизлик қиляптилар, Қиёмат кунига ишонмаяптилар.