Мухтасар тафсир
وَأَعْتَزِلُكُمْ وَمَا تَدْعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَأَدْعُوا۟ رَبِّى عَسَىٰٓ أَلَّآ أَكُونَ بِدُعَآءِ رَبِّى شَقِيًّا ﴿٤٨﴾
Сизлардан ҳам, Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиздан ҳам четаланаман ва ёлғиз Парвардигоримга илтижо қилурман. У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмасман. Шоядки, Парвардигорим илтижойимни рад этмаса ва мен У Зотга дуо қилишим билан бадбахт бўлиб қолмасам".