Мухтасар тафсир
رَّبُّ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا فَٱعْبُدْهُ وَٱصْطَبِرْ لِعِبَـٰدَتِهِۦ ۚ هَلْ تَعْلَمُ لَهُۥ سَمِيًّا ﴿٦٥﴾
Осмонларнинг яратувчиси, ернинг яратувчиси, улар орасидаги нарсаларнинг яратувчиси, ҳамма-ҳаммасининг эгаси, ҳамма-ҳаммасини бошқариб турган Зот Аллоҳдир. Бас, ёлғиз Унгагина ибодат қилинг. Зеро, маъбудликка ҳақли зот ёлғиз Удир. Унга ибодат қилишда барқарор туринг. Маъбудликда унинг ўхшаши, тенги йўқдир.