Мухтасар тафсир
قَالَ كَذَٰلِكَ قَالَ رَبُّكَ هُوَ عَلَىَّ هَيِّنٌ وَقَدْ خَلَقْتُكَ مِن قَبْلُ وَلَمْ تَكُ شَيْـًٔا ﴿٩﴾
Фаришта деди: "Худди шундай. Аёлинг туғмас, ўзинг эса қариб-қуриб, иликларингдан мадор кетиб, гўрга яқинлашиб қолгансан. Лекин Парвардигоринг дедики, туғмас она ва қари отадан фарзандни дунёга келтириш Мен учун осон. Эй Закариё, олдин сенинг ўзингни ҳеч нарса эмас пайтингда яратганман-ку".