Мухтасар тафсир
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ سَيَجْعَلُ لَهُمُ ٱلرَّحْمَـٰنُ وُدًّا ﴿٩٦﴾
Аллоҳга иймон келтирган ва Аллоҳ рози бўладиган солиҳ амалларни қилган зотлар учун Аллоҳ бир муҳаббат пайдо қилади. Яъни, уларни Ўзи ҳам яхши кўради ва бандаларининг қалбларига ҳам уларга нисбатан бир муҳаббат солиб қўяди.