Мухтасар тафсир
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ الٓمٓ ﴿١﴾
Қуръоннинг айрим суралари мана шундай ҳарфлар билан бошланади. Бир қараганда улар ҳеч қандай маънони англатмайдиган оддий ҳарфлардек кўринади. Аслида эса уларда чуқур маъно ва ҳикмат бор. Зеро, Қуръондаги биронта ҳарф беҳикмат эмас. Энг аҳамиятли ҳикматларидан бири шуки, Қуръон ўша араблар биладиган, танийдиган, гапирадиган тилда нозил бўлган ва уларни беллашувга чорлаган. Шунинг учун ҳам кўпинча бундай ҳарфлардан кейин Қуръони каримнинг бирон номи зикр қилинади. Чунончи, шу сурада ҳам айни ҳолатни кўрамиз.