Мухтасар тафсир
لَّيْسَ ٱلْبِرَّ أَن تُوَلُّوا۟ وُجُوهَكُمْ قِبَلَ ٱلْمَشْرِقِ وَٱلْمَغْرِبِ وَلَـٰكِنَّ ٱلْبِرَّ مَنْ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ وَٱلْمَلَـٰٓئِكَةِ وَٱلْكِتَـٰبِ وَٱلنَّبِيِّـۧنَ وَءَاتَى ٱلْمَالَ عَلَىٰ حُبِّهِۦ ذَوِى ٱلْقُرْبَىٰ وَٱلْيَتَـٰمَىٰ وَٱلْمَسَـٰكِينَ وَٱبْنَ ٱلسَّبِيلِ وَٱلسَّآئِلِينَ وَفِى ٱلرِّقَابِ وَأَقَامَ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَى ٱلزَّكَوٰةَ وَٱلْمُوفُونَ بِعَهْدِهِمْ إِذَا عَـٰهَدُوا۟ ۖ وَٱلصَّـٰبِرِينَ فِى ٱلْبَأْسَآءِ وَٱلضَّرَّآءِ وَحِينَ ٱلْبَأْسِ ۗ أُو۟لَـٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ صَدَقُوا۟ ۖ وَأُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْمُتَّقُونَ ﴿١٧٧﴾
Аллоҳнинг наздида яхшилик машриқ ёки мағриб тарафга юзланишнинг ўзи эмас. Ҳақиқий яхшилик Аллоҳнинг ягоналигига, охират кунига, фаришталар, нозил қилинган китоблар ва пайғамбарларнинг ҳаммасига иймон келтирмоқ, ўз молидан яхши кўришига қарамасдан, қариндошларга, етим-есирларга, муҳтожларга, юрти ва оиласидан айрилиқдаги ғариб-ғураболарга, ночорлигидан тиланчилик қилишга мажбур бўлаётганларга, қуллар ва асирларни озод қилишга сарфлаш ҳамда намозни тўкис адо этиш, закот бериш, аҳдга вафо қилиш, камбағаллик, қийинчилик ва касалликка сабр қилиш, шиддатли жанг кетаётган пайтда қочмасликдир. Мана шундай сифатларга эга бўлганлар иймонию амалида Аллоҳга садоқат кўрсатган, Парвардигорнинг буйруқларию тақиқларига сўзсиз бўйсунадиган чин тақводорлардир.