Мухтасар тафсир
وَلَكُمْ فِى ٱلْقِصَاصِ حَيَوٰةٌ يَـٰٓأُو۟لِى ٱلْأَلْبَـٰبِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ ﴿١٧٩﴾
Аллоҳ шариатлаштирган қасосда сизлар учун ҳаёт бор. Шу иш туфайли ноҳақ қонлар тўкилмайди, ўзаро душманлашиш барҳам топади. Буни Аллоҳнинг шариатига бўйсунадиган, Унинг буйруқларига амал қиладиган тақводор оқиллар идрок этадилар.