Мухтасар тафсир
وَٱلْمُطَلَّقَـٰتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ ثَلَـٰثَةَ قُرُوٓءٍ ۚ وَلَا يَحِلُّ لَهُنَّ أَن يَكْتُمْنَ مَا خَلَقَ ٱللَّهُ فِىٓ أَرْحَامِهِنَّ إِن كُنَّ يُؤْمِنَّ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ ۚ وَبُعُولَتُهُنَّ أَحَقُّ بِرَدِّهِنَّ فِى ذَٰلِكَ إِنْ أَرَادُوٓا۟ إِصْلَـٰحًا ۚ وَلَهُنَّ مِثْلُ ٱلَّذِى عَلَيْهِنَّ بِٱلْمَعْرُوفِ ۚ وَلِلرِّجَالِ عَلَيْهِنَّ دَرَجَةٌ ۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ ﴿٢٢٨﴾
Талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддатида турмушга чиқмасдан кутиб турадилар. Агар уларнинг Аллоҳга ва охират кунига келтирган иймонлари ҳақиқий бўлса, Аллоҳ бачадонларида яратган ҳомилани яширишлари жоиз эмас. Идда ичида талоқ қилган эрларининг мақсадлари яхши яшаб кетиш ва талоқ туфайли содир бўлган кўнгилсизликка барҳам бериш бўлса, уларни қайтариб олишга ҳақлироқ. Таомилга қараб, аёлларнинг зиммаларида қанча бурч бўлса, ўшанча ҳақ-ҳуқуқлари ҳам бор. Эркаклар учун бошқарув, талоқ каби бир даража улардан устунлик, имтиёз бор. Аллоҳ ҳар нарсадан Ғолиб, Қудратли ҳамда ҳар бир тадбири ва шариатини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.