Мухтасар тафсир
وَٱتَّقُوا۟ يَوْمًا تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى ٱللَّهِ ۖ ثُمَّ تُوَفَّىٰ كُلُّ نَفْسٍ مَّا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ ﴿٢٨١﴾
Ҳаммангиз Аллоҳга қайтариладиган ва Унинг қўл остида турадиган куннинг азобидан қўрқингиз! Кейин ҳар бир жон қилган яхши ёки ёмон амалининг жазо ёки мукофотини тўла-тўкис олади. Яхшиликларининг савобини камайтириш ёки ёмонликлари учун зиёдароқ азоб бериш билан зулм қилинмайдилар.