Мухтасар тафсир
وَإِذْ ءَاتَيْنَا مُوسَى ٱلْكِتَـٰبَ وَٱلْفُرْقَانَ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ ﴿٥٣﴾
Неъматларимиздан яна бири Мусо алайҳиссаломга ҳақ билан ноҳақни, ҳидоят билан залолатни ажратиб берадиган Тавротни нозил қилганимиз бўлди. Шоядки, у билан тўғри йўлни топиб олсангизлар!