×
طهОят 115

Мухтасар тафсир

وَلَقَدْ عَهِدْنَآ إِلَىٰٓ ءَادَمَ مِن قَبْلُ فَنَسِىَ وَلَمْ نَجِدْ لَهُۥ عَزْمًا ﴿١١٥﴾

Илгари Одамга ҳам бир дарахт мевасидан емасликни тавсия қилиб, ейишни тақиқлаган эдик. У тавсиямизни унутиб, дарахт мевасидан еди. Сабр қилишга тоқати етмади.