Мухтасар тафсир
فَأَكَلَا مِنْهَا فَبَدَتْ لَهُمَا سَوْءَٰتُهُمَا وَطَفِقَا يَخْصِفَانِ عَلَيْهِمَا مِن وَرَقِ ٱلْجَنَّةِ ۚ وَعَصَىٰٓ ءَادَمُ رَبَّهُۥ فَغَوَىٰ ﴿١٢١﴾
Одам ва Ҳавво ман қилинган дарахтнинг мевасидан едилар ва натижада уларнинг шу вақтга қадар ёпилиб турган авратлари очилиб қолди. Одам Аллоҳнинг фармонига бўйсунмай, ҳаддидан ошди.