Мухтасар тафсир
جَنَّـٰتُ عَدْنٍ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ خَـٰلِدِينَ فِيهَا ۚ وَذَٰلِكَ جَزَآءُ مَن تَزَكَّىٰ ﴿٧٦﴾
Бу юксак мартаба ва олий мақом абадий жаннатлардирки, қасрларининг остидан анҳорлар оқиб ўтади. Мўминлар у ерда абадий қоладилар. Бу мукофот қалбини куфру исёндан пок тута олган зотлар учундир.